Руминия ҳудудига ядровий қурол жойлаштирмайди
Руминия Президенти Никусор Дан мамлакат Қўшма Штатлар томонидан тақдим этилган НАТО ядровий соябони билан ҳимоялангани, бу ҳолат мамлакат ҳудудида ядро қуроли жойлаштирилмаслигини англатишини таъкидлади.
Президент Эммануэль Макрон душанба куни Европанинг 8 давлати – Буюк Британия, Германия, Польша, Нидерландия, Бельгия, Греция, Швеция ва Дания Франция ташаббуси – “илғор ядровий доктринага” қўшилишини эълон қилди.
– Ҳудудимизда ядровий унсурларни жойлаштириш мумкин эмас, – деди Дан журналистларга. – Аниқроғи НАТО ядровий соябони билан ҳимояланиш Руминияда ядро элементлари бўлади, дегани эмас. Яъни, Франция билан муносабат фақат ҳудудимизда француз аскарлари мавжудлигини англатиши мумкин.
С.Раҳимов, ЎзА