Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Руминия билан чорвачилик соҳасида ҳамкорлик таклиф қилинди
12:30 / 2023-05-18

Бу ҳақда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси Баҳром Норқобилов ҳамда Руминия давлатининг юртимиздаги фавқулодда ва мухтор элчиси Даниэль Кристиан Чобану билан учрашувда хабар берилди.

Мулоқот давомида Руминия ва Ўзбекистон ўртасида ветеринария ва чорвачилик соҳасидаги илмий ҳамкорликни янада ривожлантириш, қорамол ва паррандаларда учрайдиган касалликлар профилактикасида тажриба алмашиш, наслчилик тармоғида кенг кўламли ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, икки давлат ветеринария хизмати ўртасида муносабатларни янада кенгайтириш ва ўзаро савдо имкониятларини ривожлантириш бўйича келишувга эришилди.

И.Аввалбоев, ЎзА