Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Руҳий ва жисмоний қувватнинг мутаносиблиги ғалабанинг илк омилидир
15:46 / 2021-10-26

Шу кунларда пойтахтимиздаги "Универсал" спорт мажмуасида таэквондо бўйича Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия давлатларининг терма жамоа аъзолари иштирокида халқаро ўқув-машғулот йиғини қизғин давом этмоқда.

19 октябрда бошланган мазкур йиғин 28 октябрга қадар давом этади. Унда юртимизнинг 22 нафар таэквондочиси билан Россия ва Қозоғистоннинг 20 нафар спортчиси иштирок этмоқда, дея хабар бермоқда Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати.

 - Машғулотларда тажрибали спортчиларимиз Улуғбек Рашитов, Дмитрий Шокин, Нигора Турсунқулова ва Светлана Осипова қатори ўнлаб ёш спортчиларимиз ҳам қатнашмоқда. Мақсад, энди-энди профессионал спорт майдонига кириб келаётган ёш таэквондочиларимизга олимпия ва жаҳон чемпионатида кўзи пишган тажрибали спортчилар тажрибасини ўргатиш. Шунингдек, қўшма машғулотда қатнашаётган Россия ва Қозоғистон таркибида ҳам нуфузли мусобақаларнинг ғолиблари борки, ҳамкорликдаги машқлар катта турнирларда муносиб иштирок этишга ёрдам беради, - дейди таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Павел Хан. 

Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси раиси Шерзод Тошматовнинг таъкидлашича, спортчиларнинг жисмоний ва руҳий ҳолати ишлаб чиқилган дастурга биноан мутаносиб тарзда олиб бориш орқали 2024 йилги ёзги олимпия ўйинларига режа асосида тайёргарлик кўришга қаратилган. Қолаверса, Париж-2024 тизимида ўтадиган халқаро таэквондо мусобақаларида муносиб қатнашиш муҳим аҳамият касб этади. Бир қатор хорижий мамлакатлар билан ҳамкорликдаги йиғинлар, руҳий тренингларнинг стратегик мақсади ҳам жаҳон ва олимпия ўйинларида Ватанимизнинг шуҳратини юксалтиришдан иборат. 

                                                                                                                                                                                                         Т. Рўзиев, ЎзА