Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Руҳоний: “Аср битими“ бугунги асрнинг энг нафратланарли лойиҳасидир"
07:04 / 2020-02-01

“ИРНА“ тарқатган хабарга кўра, Эрон Президенти Ҳасан Руҳоний Твиттердаги мурожаатида “Аср муомаласи“ лойиҳасини бугунги асрнинг энг ёмон, нафратланарли, фитна чиқарувчи лойиҳасидир, деб изоҳлади.


“ИРНА“ тарқатган хабарга кўра, Эрон Президенти Ҳасан Руҳоний Твиттердаги мурожаатида “Аср муомаласи“ лойиҳасини бугунги асрнинг энг ёмон, нафратланарли, фитна чиқарувчи лойиҳасидир, деб изоҳлади.

Шунингдек, Эрон парламенти раиси Али Лорижоний Фаластин миллий палатаси раиси Салим Заноун билан телефон орқали суҳбатида, “Аср битми“ лойиҳасини Фаластин мазлум халқига босим ўтказишга қаратилганлигига тўхталиб, мазкур лойиҳани ижро этилишини олдини олиш учун ислом мамлакатлари барча имкониятлардан фойдаланади, деб қўшимча қилди.

Мулоқотда Салим Заноун Эрон давлати ана шундай зиддиятли даврда Фаластин халқини қўллаб- қувватлаётганига миннатдорлик билдириб, АҚШ ва уларнинг иттифоқчилари фитналари нафақат Фаластин халқига, балки ислом мамлакатлари манфаатлари ва мақсадларига ҳам зидэканлигини таъкидлади.

АҚШнинг “Аср битми“ лойиҳаси асосида Қуддуси шариф ҳудуди сиоинстик режимга қўшилиши , шунингдек бошқа мамлакатлардаги фаластинлик қочқинлар ҳам ўз ватанига қайтиш ҳаққидан маҳрум этилиши, ҳамда Фаластин фақат ишғол этилган сарзаминларнинг мулки сифатида Ғазо сектори ва Иордания дарёсининг ғарбий қирғоғи билан чекланиб қолиши айтилади.