Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Руҳий ҳолати бузилган шахсларни қўллаб-қувватлаш қонун билан мустаҳкамланяпти
17:09 / 2020-05-01

Лойиҳа аввал қонунчилигимизда бўлмаган “психиатрия ёрдами”, “психиатрия муассасаси”, “руҳий ҳолат бузилиши” каби тушунчаларга таъриф берилган.


Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ялпи мажлисида депутатлар “Психиатрия ёрдами тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда муҳокама қилдилар.

Лойиҳа аввал қонунчилигимизда бўлмаган “психиатрия ёрдами”, “психиатрия муассасаси”, “руҳий ҳолат бузилиши” каби тушунчаларга таъриф берилган.

Эътиборлиси, руҳий ҳолати бузилган шахсларни жамиятда асоссиз камситишга йўл қўймаслик, шу билан бирга жамиятни руҳий ҳолати бузилган шахсларнинг ижтимоий хавфли қилмишларидан ҳимоя қилишга қаратилган нормалар ўз аксини топган.

Депутатларнинг қайд этишича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши фуқароларга психиатрия ёрдами кўрсатишда уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлашда муҳим ҳуқуқий асос бўлади.

Қизғин баҳс-мунозаралардан кейин қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.

* * *

Маълумот учун: XIX аср охирида руҳий касалликлар аҳоли умумий сонига нисбатан 1 фоиздан кам (0,7-0,9 фоиз) бўлган бўлса, XX аср ўрталарига келиб бу кўрсаткич 3-6 фоизни ташкил этди. XX асрнинг иккинчи ярмида эса илмий-техникавий тараққиёт, экологик ўзгаришлар, ахборот оқимининг кўпайиши оқибатида аҳоли умумий сонининг 20 фоизигача етди.