Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўртача нархи 120 минг сўмлик бахтли ёнғоқ
11:46 / 2019-11-27

Эронда кулаётган, Хитойда эса бахтли ёнғоқ номини олган бу мевани биз писта деб атаймиз. Пистанинг ватани Марказий Осиё бўлиб, Ўзбекистонда табиий ҳолатда деярли барча тоғ тизмаларида учрайди. Германиялик мутахассислар тузган харитага кўра, Ўзбекистонда 6-7 миллион гектар майдонда писта етиштириш имкони мавжуд.


Эронда кулаётган, Хитойда эса бахтли ёнғоқ номини олган бу мевани биз писта деб атаймиз. Пистанинг ватани Марказий Осиё бўлиб, Ўзбекистонда табиий ҳолатда деярли барча тоғ тизмаларида учрайди. Германиялик мутахассислар тузган харитага кўра, Ўзбекистонда 6-7 миллион гектар майдонда писта етиштириш имкони мавжуд.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистонда бир йилда ўртача 200-250 тонна писта етиштирилади. Агар бизда ҳам табиий шароитда эмас, АҚШ, Туркия ва Эрондаги каби махсус майдонларда етиштирилса ҳосилдорлик янада ошиши, шубҳасиз. Пистадан энг катта даромадни Эрон ва Туркия фермерлари олишади. Мисол учун, Эронда йилига 200-250 минг тонна ҳосил миллиарддан ошиқ доллар даромад келтиради. Ҳозир Америка, Африка ва Австралияда ҳам уни етиштириш бошланди.

– Ўзбекистоннинг жуда катта қисми қурғоқчил бўлиб, 7,8 миллион гектар бўш майдон мавжуд, – дейди Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши вакили Э. Мамараҳимов. – Айни вақтда юртимизда қарийб 30 минг гектарда писта етиштирилмоқда. Аҳоли ва фермер хўжаликларини соҳага қизиқиши энди-энди бошланди. Ҳозирда Шеробод, Бойсун туманлари аҳолиси пистачилик билан шуғулланмоқда. Аслида ҳам ҳосилга кириш муддати узоқроқ бўлса ҳам сув кам борадиган ерларда бу иш яхшигина даромад келтириши мумкин. 1 гектар ердан 1,5 тоннадан ортиқ ҳосил олиш яхши имконият, албатта.

Ҳисоб-китобларга кўра, 25 минг дона кўчат билан 89 гектарда писта боғ барпо этиш мумкин. Бир дона пайванд қилинган кўчатнинг нархи хорижда 20 евро. Писталар навига қараб 5-7 йилда мевага киради. Ўртача 8-10 йилда ҳосилдорлик гектарига 2,5-3 тоннани ташкил этади.

– Юртимизнинг бир гуруҳ олимлари соҳада ўзига хос тажриба мактабини яратди, – дейди Э. Мамараҳимов. – Фарғона номи билан аталган усулнинг ҳозиргидан асосий фарқи уруғликларни ундириш, кўчат етиштириладиган контейнерларнинг ҳажми ва экиш муддатларида. Бунда кўчатлар баландлиги 40 сантиметр, диаметри 8 сантиметр бўлган пакетлар (контейнерлар)да тайёрланади. Сабаби, писта кўчатларини кўчириб экиш мумкин бўлмаганлиги, кўчатнинг бўйи 5-10 сантиметрга етганида томири 40 сантиметрга етиши. Шундан сўнг ён томирлари ривожланишини инобатга олиш, доимий экиладиган жойига тупроғи билан томирларини қўзғатмасдан экиш мақсадларида контейнерларда тайёрланади. Бунинг яна бир яхши томони шундаки, контейнер ҳажми катта бўлганлиги учун кўчатларни бемалол баҳордан ёзгача доимий жойга ўтқазилиши мумкин. Ноқулайлиги эса контейнернинг катталиги, кўчат етиштиришнинг қийинчилигида, холос.

Экишда контейнернинг таги пичоқ билан кесилиб чуқурга қўйилади ва енгни шимаргандек, плёнка тепага шимарилади. Контейнер тупроғининг очилган қисми тупроқ билан кўмиб борилади. Шу тариқа контейнер плёнкаси чиқиб кетади ва кўчатнинг томири қимирламай ерга ўрнашади.
Айни вақтда бу усул ҳам томорқа эгаларига манзур бўлиши кутилмоқда.