Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Рўзадорлар учун ифторлик дастурхони ёзилди
15:10 / 2023-03-27

Қашқадарё вилояти Қамаши туманидаги “Бунёдкор” ва “Бердоли” маҳалласида “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси ташаббуси билан тумандаги рўзадорлар учун ифторлик дастурхони ёзилди. Унда туман сектор раҳбарлари, имом-хатиблар, рўзадорлар ҳамда ижтимоий кўмакка муҳтож оила аъзолари иштирок этди.

Ифторликда иштирок этганлар юртимизга тинчлик, оилаларимизга тотувлик, рўзғоримизга барака, деҳқонларимизга мўл хосил тилаб, дуо қилишди.  

Бу каби ифторликлар тумандаги ҳар бир маҳаллада ташкил этилмоқда.  

 

Ўлмас Баротов,  

ЎзА.