French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Рўйхатга олиш жараёнида фаол маҳаллалар аниқ бўлди
11:16 / 2026-01-28

Сурхондарё вилоятида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш тадбирида 330 минг 200 дан ортиқ хонадон онлайн платформа орқали рўйхатдан ўтказилди. Бу воҳадаги мавжуд хонадонларнинг қарийб 70 фоизини ташкил этади.

Тадбирни юқори савияда ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари Н. Қодиров ва республикадан бириктирилган масъуллар штаблар фаолиятини куннинг икки қисмида таҳлил қилиб, вилоятда онлайн рўйхатдан ўтишнинг ҳолатини атрофлича муҳокама этмоқда. Юзага келган техник ва ташкилий масалаларни ўрганмоқда. Вилоят, туманлар ва шаҳар штаблари фаолиятини самарали мувофиқлаштириш, рақамли тизим имкониятларидан кенг фойдаланиш чораларини кўриш юзасидан фикр алмашаётир. Мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим ижтимоий-сиёсий жараёнда алоҳида ташаббус кўрсатаётган, тарғибот ишларида намуна бўлаётган маҳалла раислари ва фуқаролар муносиб тақдирланмоқда. 

Мамлакатимизда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш ишлари бошланганидан буён маҳаллаларида тарғибот-ташвиқот ишларини самарали ташкил этиб, хонадонларни рўйхатдан ўтказиш жараёнини сифатли якунлаган Музработ туманидаги Бодомзор, Йўлчи, Янги ҳаёт, Яккатол, Сариосиё туманидаги Бойсунобод, Шаҳриобод ҳамда Қумқўрғон туманидаги Бешқаҳрамон ва Тўғон маҳаллалари раисларига туман ҳокимликлари томонидан ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди. Шунингдек, Статистика агентлигининг аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбири доирасида онлайн рўйхатдан ўтган фуқаролар ўртасида тасодифий танлаш (рандом) усули орқали аниқланган сурхондарёлик ғолиблар­ Бойсун туманидаги Чилонзор маҳалласида яшайдиган Нурмуҳаммад Бобоқулов, Музработ туманидаги Нурли ҳаёт маҳалласилик Зиёдулла Норқобилов, Қизириқ туманидаги Хомкан маҳалласида истиқомат қиладиган Абдураҳмон Алиқуловларга саволномани тўлиқ ва тўғри тўлдиргани учун ташаккурнома ва планшет етказиб берилди. 

Вилоятда онлайн руйҳатдан ўтиш давом этмоқда.

Холмўмин Маматрайимов,

ЎзА мухбири