Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Рўйхатга олиш тадбири юқори савияда ўтади
17:17 / 2026-01-13

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Андижон вилоят Бош бошқармасида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбири олдидан банк тизими ходимлари учун ўқув семинари ўтказилди.

Президентимизнинг 2025 йил 19 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш тўғрисида”ги фармони билан мамлакатимизда жорий йилнинг 15 январидан 28 февралига қадар аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбири ўтказилиши белгиланган. 

Мазкур тадбир арафасида банк тизими ходимлари учун ташкил этилган ўқув семинарида мутахассислар томонидан Президент фармонининг мазмун-моҳияти атрофлича тушунтирилди. Шунингдек, аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш жараёнини ташкил этиш тартиблари, ушбу тадбирнинг давлат бошқарувидаги ўрни ва аҳамияти, вилоятда мазкур жараённи самарали ташкил этиш ҳамда юқори савияда ўтказиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида иштирокчиларга батафсил маълумот берилди.

Семинар якунида иштирокчиларга амалий тавсиялар берилиб, рўйхатга олиш тадбирини юқори савияда ўтказиш бўйича вазифалар белгилаб олинди.

Ф. Убайдуллаев, ЎзА