“Rowing&canoe” спорт федерацияси раҳбари ўзгарди
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасида Ўзбекистон “Rowing&canoe” федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.
Тадбирда Спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икрамов, МОҚ бош котиби Ойбек Қосимов ва бошқа мутасаддилар, федерациянинг ҳудудий вакиллари иштирок этди.
Йиғилишда шу давргача Ўзбекистон “Rowing&canoe” федерацияси раиси лавозимида ишлаб келган Алишер Султонов ўз хоҳишига кўра вазифасидан озод этилди, дея хабар беради Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.

Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси – Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси Бобур Исломовнинг номзоди федерацияси раиси лавозимига таклиф этилди ва конференция иштирокчилари томонидан маъқулланди.
ЎзА