Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Ростов»да порлаган ўзбек футболи юлдузлари
16:18 / 2020-06-30

Ўзбекистонлик футболчилар учун Россиянинг энг омадли жамоаларидан бири шубҳасиз «Ростов»дир.


Ўзбекистонлик футболчилар учун Россиянинг энг омадли жамоаларидан бири шубҳасиз «Ростов»дир. Бугун бу жамоа сафида ўз ўйинлари билан мухлису мутахассислар эътиборини қозонган ўзбекистонлик чарм тўп усталари ҳақида тўхталамиз. Эътиборлиси, «Ростов» таркибида тўп сурган футболчиларимизнинг ҳаммаси ўз вақтида Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси бўлган.

Андрей Акопянц

«Пахтакор» сафида уч йил давомида юқори савияли ўйин кўрсатган Андрей Акопянц 2000 йилда Россия чемпионатига кўчиб ўтади. Истеъдодли ярим ҳимоячимиз ўша пайтларда «Ростсельмаш» номи билан машҳур бўлган ҳозирги «Ростов» таркибига қўшилади.

Андрей ростовликлар сафида беш йил тўп сурди. Жами 116 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол уришга муваффақ бўлди. Бу футболчимиз кейинчалик Россия, Беларус ва Латвия чемпионатларида турли жамоалар шарафини ҳимоя қилиб, фаолиятини Фарғонанинг «Нефтчи» клубида якунлади.

Ўзбекистон чемпиони ва мамлакатимизнинг энг яхши футболчиси унвонларига эга бўлган Акопянц терма жамоамизда 40 учрашувда 6 та гол урган.

unnamed (2)_1.jpg



KlaIV415002088824609_b.jpg

Николай Ширшов

«Пахтакор» таркибида 159 та учрашувда 16 та гол урган Николай Ширшов ҳам худди Андрей Акопянц сингари «Ростселмаш»га 2000 йилда келган ва беш йил давомида тўп сурган.

Тажрибали ҳимоячи ростовликларнинг 120 та ўйинида майдонга тушиб, бир марта рақиб дарвозасини нишонга олган.

Гол уришни яхши кўрадиган Ширшов Ўзбекистон терма жамоаси шарафини 64 та учрашувда ҳимоя қилиб, рақиблар дарвозасига 13 та тўп киритган. Бир неча марта Ўзбекистон чемпиони бўлган футболчи Осиё чемпионатлари финал босқичида уч маротаба иштирок этган эди.

i.jpg

Сергей Лушчан

Мустақилликнинг илк йилларида Бекободда ўйнаб, кейин Россияга кетган футболчи олти йил давомида «Океан» ва «Криля Советов» жамоаларида муваффақиятли фаолият олиб борганидан кейин 2000 йилда «Ростселмаш»га қўшилган учинчи ўзбекистонлик бўлди.

Бу ҳимоячи Акопянц ва Ширшовдан фарқли равишда ростовликлар сафида атиги икки йил тўп сурди. Жами 52 та учрашув ўтказган Лушчан Россиянинг яна тўртта жамоасида тўп суриб, ўйинчилик фаолиятини 2008 йилда «Бунёдкор»да якунлади.

Лушчан Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 28 та ўйинда қатнашиб, ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйган.

unnamed (3).jpg

Элдор Шомуродов

Россия чемпионатида кўп гол урган ўзбекистонлик ҳужумчилар йўқ ҳисоби. Юртимизнинг энг зўр тўпурарлари бўлган Жаъфар Ирисметов, Улуғбек Бақоев ва Александр Гейнрих каби футболчиларимиз ҳам Россияда ўзини кўрсата олмаган.

«Ростов» эса Элдор Шомуродовни олиб хато қилмади. «Машъал» футбол академиясида тарбияланган ҳужумчи 2017 йили «Бунёдкор»дан Россия премьер-лигасига йўл олди. Элдор дастлабки мавсумда асосан захирадан майдонга тушиб 17 та ўйинда иккита, кейинги йили 26 та учрашувда учта гол урди.

KlaIV415002088824609_b.jpg

Жорий мавсумда эса Шомуродов тўпурарлик маҳоратини кўрсата олди ва жамоасининг энг муҳим футболчисига айланди. У 22 марта майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 11 маротаба ишғол қилди, жамоадошларига 6 та голли пас узатди.

Элдор Шомуродов Ўзбекистон терма жамоасининг ҳам асосий ҳужумчисига айланди. Ҳозирча 43 та учрашувда 20 та гол урган форвард яқин йиллар ичида Максим Шацкихнинг рекордини янгилаши мумкин. Максим Шацких футболчилик даврида Ўзбекистон терма жамоаси учун энг кўп – 34 та гол урган.