Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Россиянинг тўлов тизимларидан чиқарилиши туризмга қандай таъсир кўрсатади?
09:59 / 2022-03-18

Ғарб санкциялари Москва 24 февраль куни бошлаган Донбассни ҳимоя қилиш операцияси фонида жорий қилинди.

Шу аснода “VISA” ва “MasterCard” халқаро тўлов тизимлари Россиядаги фаолиятини тўхтатишини эълон қилди. Яъни, ушбу тизимлар карталари Россияда чиқарилган бўлса, фақат мамлакат ҳудудида ўтади. Бошқа мамлакатларда, хорижий онлайн-дўконларда ишламайди. Шунингдек, РФдан ташқаридаги банклар чиқарган карталар ушбу мамлакатда қабул қилинмайди. Жумладан, Ўзбекистонда эмиссия қилинган “VISA” ва “MasterCard” ҳам Россияда ишламайди.

Аввалроқ Санкт-Петербург телеканали “VISA” (рақамли тўлов бўйича жаҳон етакчиси, 200 дан ортиқ мамлакат ва ҳудудда истеъмолчилар, савдогарлар, молия институтлари ва давлат тузилмалари ўртасида тўлов транзакцияларини амалга оширади) ва “MasterCard”(халқаро тўлов тизими, 210 давлатдаги 22 000 молия институтини бирлаштирган трансмиллий молиявий корпорация) Россияни тарк этиши ҳақида хабар берган эди.

Россия карталарининг ярмидан кўпи “VISA” ва “MasterCard”га тегишли бўлиб, мамлакатда чиқарилган 312 миллиондан картадан 200 миллионини ташкил этади. Шунинг 140 миллионга яқини фаол, аммо чет элда амалиётдан тўхтади.

Иқтисодчи Егор Клопенко Россия SWIFТдан бутунлай узилмаган бўлса-да, россияликлар хорижий тўлов тизимлари ёпилгандан кейин бу тизимсиз яшай бошлаганини айтди.

Клопенконинг фикрича, руслар учун бундан баттари бўлмайди, чунки бу ҳамма узоқ вақтдан буён кутилаётган нарса эди. Шунингдек, Россия кўникиб, камида бир неча ой, эҳтимол бир неча йил шундай яшаши мумкин.

Мутахассис мамлакат ичидаги ҳаёт унчалик ўзгармагани, “VISA” ҳамда “MasterCard” карталари мамлакат ҳудудида ишлашда давом этаётгани ва фуқаролар ўз карталарини маҳаллий “Мир” карталарига алмаштириши шарт эмаслигини таъкидлади.

Саёҳат бўйича мутахассислар Россиядан тўлов тизимларининг кетиши жаҳон туризмига қандай таъсир қилишини тушунтириб берди.

АТОР (Россия туроператорлар ассоциацияси) маълумотига кўра, сўнгги пайтларда валюта курсидаги ўзгаришлар, шунингдек, бир қатор тўлов тизимларининг мамлакат ҳудудидан ташқарида чекланиши ва Россия банкларига нисбатан чекловлар туризм соҳасида ўзгаришларга олиб келиши муқаррар.

Россияликлар нақд пул олиш ва бошқа мамлакатларда карта орқали авиачипталарни сотиб олиш, меҳмонхона хоналарини банд қилиш, турар жой учун тўлов қила олмайди.

Мутахассислар хориж компаниялари қарори билан боғлиқ мавжуд вазият туфайли юзага келган янги муаммоларни ҳал қилиш йўлларини изламоқда.

Иқтисодчи Егор Клопенко Хитойнинг “UnionPay” карталари Россияда “VISA” ва “MasterCard” ўрнини босиши мумкинлигини айтди.

Шундай қилиб, 180 та давлатда фаолият юритувчи “MIR-UnionPay” карталари чиқарилади. Аммо, рейслардаги мавжуд чеклов ва россиялик сайёҳлар учун очиқ бўлган мамлакатлар ҳали руслар учун мавжуд бўлган тўлов тизимига эга бўлмаслиги мумкинлигини ҳисобга олиш зарур.

Чет элда “VISA” ва “MasterCard” карталаридан фойдаланиш чекланганидан сўнг, россияликлар “MIR” карталарини қабул қиладиган туристик йўналишларни танлашади, масалан, Туркия, Миср, Бирлашган Араб Амирликлари каби.

Шунингдек, ҳамма нарсани қамраб олувчи тизим Туркия, Тунис, Миср, Малдив ороллари ва Бирлашган Араб Амирликларининг айрим меҳмонхоналарида ишлайди. 

Бундан ташқари, парвозлар тикланганидан кейин Куба, Доминикан Республикаси, Мексика, шунингдек, Венесуеланинг Маргарита оролидаги айрим меҳмонхоналари ҳам ушбу рўйхатга киритилиши мумкин.

Ҳозирда “MIR” тўлов тизимининг карталарини қабул қилувчи мамлакатлар қаторига Ветьнам, Арманистон, Беларусия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Жанубий Осетия ва Абхазия киради.

Қозоғистонда “MIR” карталарига маҳаллий ВТБ ва Сбербанк банкларининг банкоматларида хизмат кўрсатилади ва ушбу банкларнинг тўлов терминаллари жойлашган дўконларда тўлов учун қабул қилинади. 

Тожикистонда “MIR” карталари кўпинча дўконларда тўлов учун қабул қилинади, лекин ҳамма жойда эмас. Тожикистондаги энг йирик банклар – “Амонатбонк” ва “Душанбе Сити” банкоматларида “MIR” карталаридан нақд пул ечиб олишингиз мумкин. Бироқ, бу мамлакат ҳозиргача туроператор мижозларини унчалик қизиқтирмаган.

Шу билан бирга, Туркия руслар учун энг жозибадор жой бўлиб қолмоқда, чунки у ерда ҳамма нарсани ўз ичига олган тизим ишлаб чиқилган ва мамлакат “MIR” карталарини қабул қилиш учун кенг тармоққа эга. 

Россия тўлов тизимининг карталарига 3 та йирик банк хизмат кўрсатади - булар давлат банклари “Vakıfbank”, “Ziraat Bankası” ва хусусий банк “Iş Bankası”. 

“MIR” карталари Туркияда ва ушбу банкларнинг аксарият банкоматларида ҳамда ушбу банкларнинг терминаллари мавжуд бўлган дўконларда қабул қилинади. Бундай савдо нуқталари жуда оз.

“MIR” карталарини қабул қилиш фаол ривожланаётган яна бир туроператор мамлакат - Ветьнамдир. Улар “BIDV” банклари ва унинг шўба банки ВРБ банкоматлари ва терминаллари томонидан қабул қилинади. “BIDV” етарлича катта тармоққа эга яъни 60 мингга яқин тўлов терминал ва банкоматлари мавжуд.

Сиз Дубай аэропортида (БАА) “MIR” картаси билан тўлашингиз мумкин ва Кипрда “MIR” картаси РКБ банк банкоматларида қабул қилинади. Бироқ, бу маълумот “MIR” тизимининг веб-сайтида мавжуд эмас, эҳтимол бу қандайдир вақтинчалик лойиҳадир. 

“MIR” карталари тармоғини фақат БААда ривожлантириш мумкин, аммо Кипрда қийин.

5 март куни “VISA” ва “MasterCard” тўлов тизимлари Украинадаги вазият туфайли Россияда транзаксияларнинг яқин орада тўхтатилишини эълон қилганди. Сбербанкда таъкидланганидек, халқаро тўлов тизимларининг қарори “VISA” ва “MasterCard” карталарининг мамлакат ичида ишлашига таъсир қилмайди, фақат чет элда фойдаланиш пайти ишламайди.

Россия банклари томонидан чиқарилган ушбу тизимларнинг карталари РФда одатдагидек, амал қилиш муддати тугагунга қадар ишлашда давом этади. Бироқ, трансчегаравий карта операциялари мавжуд бўлмайди. Улардан хорижий онлайн-дўконларда харидларни тўлаш амалга ошириб бўлмайди.

Интернет материаллари асосида тайёрланди 

Улуғбек Маҳмирзаев, ЎзА