Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Рoссиянинг «Технониколь» компанияси Ўзбекистонда завод барпо этишни режалаштирмоқда
16:38 / 2023-10-19

Ангрен шаҳрида Россиянинг «Технониколь» компанияси томонидан экструзион пенополистиролдан иссиқликни ўтказмайдиган материаллар ишлаб чиқарувчи завод қурилади.

2025 йил бошларида ишга тушиши режалаштирилган корхона йилига 300 минг куб метр тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга. Завод ва маҳсулот сақлаш омбори қурилиши ҳамда қарийб 1,5 гектарлик асфальт майдонни тайёрлашни назарда тутувчи лойиҳага киритиладиган сармоя миқдори 1,3 миллиард рубль (160 миллиард сўм)дан ошади. Заводда пойдеворлар, чуқур конструкциялар, поллар, фасадлар ва бошқа қурилиш иншоотларини иситиш учун мўлжалланган қалинлиги 20 дан 120 миллиметргача бўлган иссиқлик ўтказмайдиган плиталар ишлаб чиқарилади.  

– Корхона Ўзбекистон бозорини минтақада  харидоргир бўлган замонавий, ишончли ва сифатли материаллар билан  таъминлайди, - дейди «Технониколь» компанияси эгаларидан бири ва бошқарувчи ҳамкори Сергей Колесников. – Бундан ташқари, янги қувватларнинг ишга туширилиши республика бозорида ушбу маҳсулотни кўпайтириш ва уни қўшни давлатларга экспорт қилишни йўлга  қўйиш имконини беради. Корхона кейинги йил бошларида фаол қурилиш босқичига ўтади. Ангренда янги корхона ишга тушиши билан 50 та янги иш ўринлари яратилади.  

Роман БОНДАРЧУК тайёрлади, ЎзА