Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Россиянинг “Сургутское” корхонаси билан ҳамкорлик шартномаси имзоланди
10:57 / 2021-06-09

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Хоразм вилояти филиали раҳбари М.Рамаданов 25 май – 6 июнь кунлари Россия Федерациясида хизмат сафарида бўлди.

Ташриф доирасида Агентликнинг Самара шаҳридаги ваколатхонаси томонидан “Сургутское” ташкилоти раҳбарияти билан учрашув ташкил этилди.

Учрашувда COVID-19 пандемияси сабабли ушбу корхонада ишчилар етишмовчилиги юзага келаётгани билдирилди. Шунингдек, корхона томонидан ишчиларга уч маҳал овқат, авиачипта, патент ва ётоқхона пулларини тўлаб берилиши маълум қилинди.

Музокаралар натижасида қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритувчи “Сургутское” корхонаси билан Агентликнинг Хоразм вилояти филиали ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди.

Агентликнинг Хоразм вилоят филиали томонидан 9-11 июнь кунлари танлов ўтказилиши, ташкилотнинг Самарадаги дала майдонларига 75 нафар ва Пермга 120 нафар ишчи етказиб бериш бўйича келишиб олинди.