Россиянинг Қозоғистонга нисбатан ҳудудий даъвоси йўқ
Россиянинг Қозоғистонга нисбатан ҳудудий даъвоси йўқ, — деди Қозоғистон ТИВ раҳбари Мухтар Тлеуберди.
— Президентимизнинг Москвага амалий ташрифи чоғида Россиянинг Қозоғистонга нисбатан ҳудудий даъвоси йўқлиги юқори даражада тасдиқланди, — деди Мухтар Тлеуберди.
— Давлатларимиз ўртасида зарур ҳуқуқий асос бор, чегараларимиз делимитация қилинди, ҳозир демаркация жараёни давом этмоқда, — деди Тлеуберди. Демаркация жараёни ҳам 2-3 йил ичида якунланади.
Улуғбек Маҳмирзаев