English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Россиянинг Приморье ўлкасида ош фестивали
14:11 / 2024-05-08

Ўзбекистон Бош консулхонаси томонидан “Приморье ўлкаси корейслари миллий-маданий автономияси” жамоат ташкилоти билан бирга Уссурийск шаҳрида “Палов фестивали” ўтказилди.

Ҳудудда аккредитациядан ўтган дипломатик корпус вакиллари, ўзбек, корейс ва бошқа миллат диаспора ташкилотлари фаоллари, Ўзбекистонда туғилиб, ўсган корейслар, маҳаллий аҳоли ва ватандошларимиз қатнашган анжуман мамлакатимиз савдо-иқтисодий ва сайёҳлик салоҳиятига бағишланган кўргазма билан бошланди.

Тадбир қатнашчилари эътиборига мамлакатимизда сайёҳликни ривожлантириш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, айни йўналишдаги кенг имконият, хусусан Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Хива каби кўҳна шаҳарларимиз, айниқса “Самарқанд – Янги Ўзбекистоннинг туризм дарвозаси” концепцияси доирасида қилинаётган ишлар ҳақидаги маълумотлар ҳавола қилинди.

Приморьедаги ҳаваскор ошпазлар ўзбек паловини тайёрлаш бўйича баҳслашдилар. Тошкент, Фарғона, Самарқанд ва Қашқадарё оши тайёрланди, меҳмонлар учун палов тайёрлаш бўйича маҳорат дарси ташкил этилди. Санъат усталари томонидан ижро этилган куй, қўшиқлар барчага хуш кайфият улашди.

Фестиваль якунида ғолиб ва совриндорларга эсдалик совғалари топширилди.

ЎзА