Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Россиянинг порох заводида рўй берган портлаш 16 кишининг ҳаётига зомин бўлди
15:50 / 2021-10-22

Жума куни Россиянинг Рязань вилоятида, порох ишлаб чиқарадиган “Эластик” заводида кучли портлаш содир бўлди. Натижада камида 16 киши ҳаётдан кўз юмган, - деб хабар бермоқда РИА Новости маҳаллий ҳукумат вакилларига таяниб.

Ёнғин технологик жараёнда рўй бургани айтилмоқда. “Оқибатда  7 киши ҳалок бўлган, 1 киши касалхонага ётқизилган, яна 9 кишининг тақдири номаълумлигича қолмоқда”, - дейилади Фавқулодда вазиятлар вазирлиги берган маълумотда.

Айни пайтда воқеа жойида 170 дан ортиқ ўт ўчирувчилар ва қутқарувчилар ишламоқда. Вазирлик яқин атрофда яшаётган аҳоли учун хавф йўқлигини маълум қилди.