Россиянинг Курчатов институти Миллий тадқиқот маркази СамДУда
Россиянинг Курчатов институти Миллий тадқиқот маркази директори биринчи ўринбосари Юля Дьякова бошчилигидаги делегация Самарқанд давлат университетига ташриф буюрди.
Самарқанд давлат университети халқаро ҳамкорлик бўйича проректори, профессор Акмал Ахатов билан кечган учрашувда икки олийгоҳ ўртасида халқаро ҳамкорлик алоқасини йўлга қўйиш масаласи муҳокама қилинган. Мулоқот давомида, шунингдек, биология, кимё, муҳандислик физикаси, ядро физикаси, ахборот технологиялари, математик моделлаштириш, генетика, ботаника соҳаларига оид тадқиқотлар олиб боришга келишилди.




Учрашувнинг расмий қисми ўтгач, делегация аъзолари СамДУ Муҳандислик физикаси ва Биокимё институтига бориб, янги қурилган кампус фаолияти билан танишди. Улар институтда мавжуд илмий лабораторияларни кўздан кечириб, яратилган шарт-шароитларни юқори баҳолади.




ЎзА