Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Россиянинг Хорижий фуқароларни вақтинчалик сақлаш марказларидан 13 киши Ўзбекистонга олиб келинди
11:21 / 2021-01-25

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги қатор ваколатли ташкилотлар билан ҳамкорликда Россия Федерацияси ва Қозоғистон Республикасининг турли ҳудудларида мураккаб вазиятларга тушиб қолган кўплаб фуқароларимизни мамлакатимизга олиб келмоқда.

Ана шу йўналишдаги фаолият давом эттирилиб, Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлигининг Хорижий фуқароларни вақтинчалик сақлаш марказларидан 13 нафар юртдошимиз 23 январь куни Москва – Тошкент йўналишидаги чартер рейс орқали юртимизга олиб келинди.

Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги элчихонаси билан ҳамкорликда олиб келинган юртдошларимиз билан Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вакиллари профилактик ва тушунтириш тадбирларини ўтказиб, улар доимий яшаш манзилларига кузатиб қўйилди.