Россиянинг ҳарбий амалиёти таъсирида Украинани 2,5 милллиондан ортиқ киши тарк этган
БМТнинг қочоқлар ишлари бўйича олий комиссари Мэттью Салтмарш Россиянинг ҳарбий амалиёти туфайли Украинадан чиқаётган қочоқлар оқими вужудга келганини таъкидлади.
Ташкилот маълумотига қараганда, Украинани 2,5 милллиондан кўп киши тарк этган. Улар, асосан, қўшни давлатлар – Польша, Венгрия ва Молдовага ўтяпти.
“Украина.ру” хабарига кўра, бу оқим Европа давлатлари бюджети ва инфратизими учун катта синовдир.