Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Россиянинг Афғонистондаги бош консуллиги фаолияти қайта тикланади
16:14 / 2021-10-21

“Россия Афғонистоннинг Мозори-Шариф шаҳридаги бош консуллиги фаолиятини тиклаш масаласини кўриб чиқади”, деди Россия президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Замир Кабулов “Россия-24” канали эфирида.

Унинг сўзларига кўра, толиблар Россиянинг дипломатик ваколатхонаси хавфсизлигини кафолатлайди.  

“Бу жараён маҳкамалараро муҳокамалардан кейин янада ойдинлашади. Мозори-Шарифда вазият барқарор. Бу эса, ваколатхона  фаолияти тикланиши учун асос беради. Лекин бунга амалий ҳаракат керак”, деди Кабулов.

Эслатиб ўтамиз, Россиянинг бу шаҳардаги бош консуллиги 2021 йилнинг июлида хавфсизлик нуқтаи назаридан ёпилганди.

З.Мирзабоева, ЎзА