2025 йилнинг тўққиз ойида россияликлар хорижий брокерлар ҳисобларига рекорд даражада - 237 млрд рубль ўтказган.
Мутахассисларнинг фикрича, инвесторлар шу йўл билан санкциялардан қочишга ҳаракат қиляпти. Бундай ҳаракат 2022 йилдан бошланган бўлиб, ўша йили ўтказмалар ҳажми 183 млрд рублни ташкил этган.
Буни санкциялар жорий этилиши ва инвесторларнинг хорижий бозорларга кириш имкониятидан маҳрум бўлиши билан боғлашмоқда. Таққослаш учун рақамларга эътибор беринг, масалан 2021 йилда жисмоний шахслар хорижий брокерларга атиги 30 млрд рубль ўтказган бўлса, 2023 йилда бу кўрсаткич 143 млрд рублни ташкил этган. 2024 йилдаги капитал чиқими 228 млрд рублга етган. Фақатгина 2025 йилнинг тўққиз ойида хусусий инвесторлар хорижий ҳисобларга 237 млрд рубль йўналтирган. Бу сўнгги етти йил ичидаги энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, бундай хатти-ҳаракатлар содир бўлишининг бир нечта сабаблари бор. Таҳлилчиларнинг фикрича, айрим инвесторлар барча активларни Россияда ушлаб туриш хавфли, дўст бўлмаган давлатларда сақлаш эса янада хавфли, деган хулосага келишган. Шунинг учун, учинчи, муқобил майдонни излаш керак бўлиб қолаяпти. Шу боис Россиядан ташқарида капитал жалб қилаётган марказлар шаклланган. Бу марказлар шунчаки танланмаган, балки россияликлар учун тўғридан-тўғри тўсиқлар хавфининг йўқлиги ва маҳаллий ҳамкорлар орқали глобал бозорларга чиқиш имкониятларининг кўплиги ҳисобга олинган.
Масалан, шундай марказлардан бири сифатида Бирлашган Араб Амирликларини айтиш мумкин. Биринчидан, Амирликда Россия капитали учун зарур бўлган, нейтрал мақом, мулк ҳуқуқларининг юқори даражада ҳимоя қилиниши, маҳаллий лицензиялар орқали жаҳон бозорларига кириш имконияти борлиги жуда қулай имконият ҳисобланади.
Бундай марказлар Туркия, Сингапур каби бошқа давлатларда ҳам шаклланган. Шу билан бирга, вазиятни доимий равишда кузатиб бориш талаб этилади, дейди таҳлилчилар. Чунки, «дўстона» давлатлар ҳам текширувларни босқичма-босқич кучайтирмоқда. Баъзан, хизмат кўрсатишдан бош тортиш, ўтказмаларни музлатиш ва ҳужжатларга қўйиладиган талабларни ошириш ҳоллари кузатилмоқда.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/vUK8U8q7MQc" title="Rossiyaliklarning puli qayerga ketyapti" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe> Кенжа Бекжонов, Анвархўжа Аҳмедов (видео), ЎзА