Россиялик Забит Магомедшарипов камида 6 ой UFC мусобақаларида қатнашмайди
Россиялик UFC жангчиси Забит Магомедшарипов соғлиғи сабабли камида олти ой мусобақада иштирок эта олмайди.
Бу ҳақда унинг мураббийи Мансур Учакаев TASS агентлигига маълум қилди.
Аввалроқ, Магомедшарипов спортни узоқ муддатга тарк этгани учун UFC рейтингидан чиқариб юборилган эди. Қолаверса, у 2019 йил куз ойидан бери мусобақада қатнашмай келяпти. Шу боис, спортчининг истеъфога чиқиши мумкинлиги ҳақида ҳам хабарлар тарқалган эди.
“Ҳозир Забит машқ қилиб, турнирда қатнашиш имкониятига эга эмас. Биз биринчи навбатда унинг соғлиғига эътибор беришимиз керак. Келинг, Забитни тузалишини кутамиз. Шунда ҳаммаси аниқ бўлади”, – деган мураббий.
Унинг сўзларига кўра, спортчининг соғлиғи билан боғлиқ жиддий муаммолар бор.
Маълумот ўрнида, 30 ёшли Забит Магомедшарипов ММA бўйича 18 та ғалабани қўлга киритган, битта мағлубиятга эга.