English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Россиялик халқаро кузатувчилар Бухорода
15:21 / 2024-10-25

Парламент ва маҳаллий кенгашлар депутатлигига сайлов ҳам сиёсий, ҳам масъулиятли жараён. Ҳозирда барча ташкилий ишлар сайловни намунали ташкил этишга қаратилган.

Сайлов жараёни ва тайёргарлик ишларини ўрганиш учун келган Россия Федерацияси халқаро кузатувчилари Людмила Маркина ва Элмира Хаймурзина Бухоро вилояти ҳудудий сайлов комиссияси фаолияти билан танишди.  

Учрашувда кузатувчилар сайлов жараёнлари, унинг ёритилиши ва суратга олиш ишлари қай тартибда амалга оширилиши бўйича ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилди. Ҳудудий сайлов комиссияси раиси М.Олимов ҳамда Матбуот маркази раҳбари Акбар Рустамов меҳмонларга сайловга тайёргарлик хусусида маълумот берди.  

Кузатувчилар барча ишлар халқаро нормалар асосида ташкил этилганлигини эътироф этди.  

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.