Россиялик ва беларуслик дипломатлар учун Европарламент эшиклари ёпилди
Европарламент ўз бинолари комплексига россиялик ва беларуслик дипломатлар киришини тақиқлаб қўйди.
Европарламент президенти Роберта Марсоланинг Twitter орқали ёзишича: “Бундан буён Россия ва Беларуснинг дипломатик ва давлат ходимлари Европа парламенти биносига кириши тақиқланади. Демократик тартиботга амал қилмайдиганлар учун Демократия уйи ёпилади”.
“ТАСС”нинг Брюсселдаги манбага асосланиб аниқлик киритишича, бу биноларнинг пандемия туфайли ёпилиши муносабати билан шусиз ҳам анча муддат россиялик дипломатларнинг бу ерга кириши мушкул ҳисобланарди.