Россиялик сайёҳлар Грузия тоғида қор кўчкиси остида қолди
Грузияда россиялик сайёҳларни қор кўчкиси босиб қолди.
Жабрланганлар тахминан уч соатдан буён қор остида. Қутқарувчилар қидирув ишларини олиб боряпти.
Ҳодиса Юқори Сванети минтақасидаги Тетнульд тоғи яқинида содир бўлган. Тахминан 20 нафар чанғичи ва сноубордчидан иборат гуруҳ кўчки остида қолган. Жабрланганларнинг аниқ сони ҳозирча номаълум.
С.Раҳимов, ЎзА