Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Россиялик олимлар сув тозалаш иншоотида бўлишди
17:31 / 2026-02-23

Россия Фанлар академиясининг хорижий аъзоси, академик В. Л. Kвинт бошчилигидаги Москва давлат университети олимларидан иборат делегация мамлакатимизга ташриф буюрди.

Ташриф доирасида асосий эътибор аҳолини сифатли ичимлик суви билан таъминлаш тизимига қаратилди. Делегация аъзолари ичимлик сувини тайёрлаш ва тозалаш иншоотлари фаолияти, уни узатиш ҳамда истеъмолчига етказиб бериш тизими, шунингдек, оқова сувларни қайта ишлаш жараёнлари билан яқиндан танишди.

Хусусан, пойтахтимиздаги “Бўзсув” сув тозалаш иншоотида бўлиб, ичимлик сувини тозалашнинг замонавий технологик босқичлари, лаборатория назорати ва ишлаб чиқариш жараёнлари кўздан кечирилди.

Мутасаддиларнинг таъкидлашича, ташриф якунида ичимлик суви таъминоти тизимини янада такомиллаштириш, унинг барқарорлиги ва самарадорлигини оширишга қаратилган илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқилади.

Нилуфар Бозорова, ЎзА