Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Россиялик олимлар Бухоро билан танишмоқда
20:15 / 2023-11-19

Минтақавий иқтисодий тадқиқотлар институти раҳбари, Россия табиий фанлар академияси президенти Пётр Бурак бошчилигидаги делегация Бухорога келди.

Делегацияга Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти директори Миракбар Раҳмонқулов ҳамроҳлик қилмоқда.

Меҳмонларни Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов қабул қилди.

Вилоят раҳбари меҳмонларга Бухоронинг туризм имкониятлари, инвестицион жозибадорлиги, географик нуқтаи назардан қулай ҳудудда жойлашгани, қишлоқ хўжалиги, табиий бойликлари, саноат зоналари ҳамда инвесторларга яратиб берилган имкониятлар хусусида батафсил маълумот берди.Юртимизда давлатимиз  раҳбари томонидан барча соҳа ва тармоқларни изчил ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ўзининг юксак самараларини бераётганини алоҳида таъкидлади.

Шунингдек, ҳудуднинг туризм, иқтисодиёт, инвестиция ва қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги имкониятлари бўйича тақдимотлар ўтказилди.

Пётр Бурак самимий қабул учун миннатдорлик изҳор этди. Шу билан бирга Россия табиий фанлар академияси томонидан олиб борилаётган тадқиқотлар билан яқиндан таништирди. Бу борада яқиндан ҳамкорлик қилиш таклифини билдирди.

Делегациянинг Бухорога ташрифи давом этмоқда.  

Зариф Комилов, ЎзА мухбири