Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Россиялик инвесторлар Давлат хизматлари маркази фаолияти билан танишди
17:18 / 2022-06-17

Россиянинг “Никол-Пак” компанияси “Ангрен” эркин иқтисодий зонасида фаолият олиб бораётган йирик хорижий корхоналардан бири ҳисобланади.

Мазкур компания муассислари Ангрен шаҳар адлия бўлими Давлат хизматлари марказига ташриф буюриб, марказ фаолияти, фуқаролар ва хорижлик тадбиркорлар учун яратилган шароитлар билан танишди. Шу жойнинг ўзида уларга электрон рақамли имзо калити ва Объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилиш учун рухсатнома олиш бўйича давлат хизматлари кўрсатилди. 

— Модернизация ва янги асбоб-ускуналар ишга туширилиши туфайли найли гофрокартон ва лайнерли картон ишлаб чиқариш ҳажми 60 фоизга ошди, — дейди компания муассиси Константин Семёнов. — Бундан ташқари, лойиҳанинг амалга оширилиши Ўзбекистоннинг юқори сифатли қоғоз маҳсулотлари экспорт улушини ошириш имконини берди. 

Завод маҳсулотлари Қозоғистон, Покистон, Қирғизистон, Озарбайжонга етказиб берилмоқда. Ҳозирда сунъий йўлдош маҳсулотларини ишлаб чиқишга қаратилган инвестиция лойиҳасининг иккинчи босқичини амалга оширишга киришдик. Бундан ташқари, келгуси 5 йил давомида Флуитинг ва Лайнер ишлаб чиқаришни йилига 150 минг тоннагача тайёр маҳсулот, шунингдек, гофрировка қилинган қадоқлаш ишлаб чиқаришни 10 баравардан кўпроқ – 150 миллион квадрат метргача ошириш кўзда тутилган. 

А.Мусаев, ЎзА.