Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Россиялик ҳамкорлар билан истиқболли лойиҳалар муҳокама қилинди
14:27 / 2022-05-24

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 октябрдаги қарори билан А.И.Герцен номидаги Россия Давлат педагогика университетининг Тошкент шаҳридаги филиали ташкил этилган эди.

Мазкур филиалда айни пайтда 6 та йўналиш бўйича мутахассислар тайёрланмоқда. Аҳамиятлиси, филиал битирувчиларига, нафақат Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси, балки бир қатор чет эл мамлакатларида ҳам тан олинадиган давлат намунасидаги диплом берилади.

Яқинда Санкт-Петербургдаги А.И.Герцен номидаги Россия Давлат педагогика университети ташкил этилганига 225 йил тўлди. Шу муносабат билан ўтказилган тадбирларда Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги раҳбарияти ҳам иштирок этди.

Вазирлик матбуот хизматининг маълум қилишича, вазир Агриппина Шин бошчилигидаги мамлакатимиз делегациясининг ташрифи доирасида Россия Федерацияси маориф вазири С.Кравсов билан учрашди ҳамда Россиянинг етакчи таълим марказлари «Истеъдодлар академияси» ва «Рақамли технологиялар академияси» фаолияти билан танишди.

2021 йил 16-17 ноябрь кунлари Москва шаҳрида бўлиб ўтган иккинчи Ўзбекистон-Россия таълим форуми доирасида имзоланган меморандумлар ижросини таъминлаш мақсадида Россия томони билан «Малыш» лойиҳаси бўйича музокаралар олиб борилди. «Команда педагогов «Команда под клуч» лойиҳасининг дастлабки стратегияси ва концепцияси муҳокама қилинди.

Моҳигул Қосимова, ЎзА