Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Россияга Ўзбекистондан помидор ва қалампир олиб киришга қўйилган тақиқ бекор қилинди.
11:34 / 2022-03-07

“Россельхознадзор” ветеринар ва фитосанитар назорат федерал хизмати мамлакатга қатор давлатлардан сабзавот олиб киришга нисбатан илгари киритилган чекловни бекор қилди.

 Хусусан, РФ Ўзбекистондан помидор ва қалампир етказиб беришга нисбатан жорий қилинган барча чекловларни олиб ташлади.

Шунингдек, Россия ҳудудига яна бир қатор давлатлардан помидор, қалампир, қовоқ, бақлажон каби маҳсулотлар импорт қилиниши белгиланди.

Ушбу қарор юқоридаги мамлакатлар карантин ва ўсимликларни муҳофаза қилиш миллий тузилмалари томонидан тақдим этилган ҳудудийлаштириш ҳамда РФ фитосанитария талаблари бузилишининг олдини олиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги маълумотлар таҳлили натижалари асосида қабул қилинди, дейилади ташкилот хабарида.