Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Россиядаги ишга яроқли аҳолининг 10 фоизини мигрантлар ташкил этмоқда
09:06 / 2021-12-10

Россия иқтисоди ташқаридан келувчи ишчи кучларисиз ривожлана олмайди, деди Россия мигрантлар Федерацияси президенти Вадим Коженов Москвадаги матбуот анжуманида.

“REGNUM” жамоат арбобининг Россиядаги ҳар ўнинчи ишчи – хорижлик эканига урғу берганини хабар қилмоқда.

Шунча кўламдаги иш кучи ресурсларидан воз кечиш мамлакат иқтисодига салбий таъсир кўрсатади.

“Иқтисод мингрантларсиз ҳам ривожлана оладими? Менимча, йўқ. Яқинда ички ишлар маҳкамаси бизда 7 миллион мигрант борлигини айтди, биз эса 8-9 миллион бор деймиз. Бу давлатдаги ишга яроқли аҳолининг 10 фоизи дегани. Катта рақам бу. Агар уларни йўқ деб билсак, кўпгина соҳалар, шунчаки, барбод бўлади”, деди Коженов.