Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Россияда жароҳатланган Ўзбекистон фуқаросининг ватанга қайтишига кўмак берилди
16:02 / 2022-02-01

Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида туғилиб ўсган 36 ёшли фуқаро М.Ш. 2021 йилнинг июль ойида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Россия Федерациясига боради.

Шу йили 16 октябрь куни қурилиш объектида ишлаётган вақтида бахтсиз ҳодиса оқибатида баландликдан йиқилиб, оғир тан жароҳати олади.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабарига кўра, фуқаро М.Ш.нинг яқин танаши Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Санкт-Петербург шаҳридаги ваколатхонасига шифокор назоратида Ўзбекистонга қайтаришда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.

Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси томонидан М.Ш.га ёрдам кўрсатилди. У шифокор назоратида Ватанимизга олиб келинди.