Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Россияда совуқда қолиб кетган ва кўп қаватли қурилиш объектидан йиқилиб тушган фуқаролар Ватанга қайтарилди
15:31 / 2021-06-16

Навоий вилоятидан А.Я Россия Федерациясининг Уфа шаҳрига ишлаш мақсадида кетган. 2020 йил декабрь ойида ишсиз, пулсиз қолади ва вақтинчалик яшаш жойидан ҳайдалади.

 У совуқда кўчада қолиб кетиб, саломатлиги ёмонлашиши оқибатида тез тиббий ёрдам орқали шифохонага олиб кетилади. Шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий муолажалар натижасида фуқаронинг қўл ва оёғидаги бармоқлари ампутация қилинади.

Шунингдек, андижонлик А.Б оиласидаги молиявий қийинчилик сабабли Санкт-Петербург шаҳрига қурилиш объектларида ишлаш мақсадида кетган. Иш вақтида қурилиш объектининг 3-қаватидан йиқилиб тушади.

Ушбу фуқароларга шифохонада тиббий ёрдам олинишида кўмаклашилиб, Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан бугун Москва-Самарқанд ҳамда Санкт-Петербург-Тошкент йўналишида Ўзбекистонга қайтарилди.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги масъул ходимлари томонидан фуқаролар тез тиббий ёрдам мобил гуруҳлари ёрдамида кутиб олиниб, доимий яшаш манзилига кузатилди.

Навоийлик фуқаро А.Янинг Ўзбекистонда яқин қариндошлари ва доимий яшаш манзили йўқлиги сабабли Навоий вилояти ҳокимлиги томонидан фуқарони даволаш-меҳнат терапиясини амалга ошириш ва реабилитация қилиш, кейинчалик "Мурувват" уйига жойлаштириш режалаштирилган.