Россияда қарийб 100 га яқин яширин қуролсозлар фош этилди
Россия Федерал хавфсизлик хизмати мамлакатнинг 25 та ҳудудида қарийб 100 га яқин яширин қуролсозларнинг фаолиятига чек қўйилди ҳамда улардан 385 дона қурол мусодара қилинди. Бу ҳақда ТАСС агентлиги ишончли манбаага таяниб хабар бермоқда.
"Федерал хавфсизлик хизмати мамлакат ички ишлар вазирлиги ва Росгвардия билан ҳамкорликда 25 та маъмурий ҳудудда 96 киши қурол ясаш ва мавжудларини модернизация қилиш бўйича яширин устахона очиб олганини аниқлаган", — дея таъкидланади хабарда.
Натижада 385 дона ўқотар қурол мусодара қилинган, 29 та яширин устахона фаолиятига чек қўйилган.