Россияда озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ошаётганлиги сабаблари маълум қилинди
Россия Марказий банки раиси Эльвира Набиуллина озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг жадал суратда ошишининг сабабларидан бири мигрантлар етишмовчилигида деб ҳисоблайди.
Бу ҳақдаги фикрларини марказий банк раҳбари Давлат думасидаги чиқишида баён қилди, дейилади “ТАСС” хабарида.
Озиқ-овқат маҳсулотлари нархи ошишига у яна ҳосилнинг яхши бўлмагани ва глобал нархлар ошганини сабаб қилди.
Набиуллинанинг фикрича, Россияда инфляция 8 фоизга яқинлашди, озиқ-овқат инфляцияси эса, икки хонали рақамли аҳамиятга кўтарилган.
“Иш ҳақи қанчалик кам бўлса, истеъмол саватидаги озиқ-овқат миқдори шунча ошади, бу эса, инфляция биринчи навбатда унга даҳл қилишидан дарак”, деди марказий банк раҳбари.
З. Мирзабоева, ЎзА