Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Россияда Ўзбекистон қурилиш материаллари шоуруми очилади
16:09 / 2025-08-15

Бу ҳақда “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси ахборот хизмати маълум қилди. Унга кўра, куни кеча Москва шаҳрида мазкур ташкилот бошқаруви раиси Илёс Раҳимов ва Бутунроссия миллий қурилиш сиёсати маркази раҳбари Александр Моор ўртасида учрашув ўтказилди.

Мулоқотда Россияда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган қурилиш материаллари савдосини ривожлантириш мақсадида махсус “шоурум” ташкил этиш масаласи муҳокама қилинди. Шу билан бирга, савдо маркази фаолиятини йўлга қўйиш билан боғлиқ ташкилий масалалар ҳам кўриб чиқилди. 

Учрашувда қайд этилганидек, томонлар ҳамкорлиги қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар ўртасида узоқ муддатли, ўзаро манфаатли алоқаларни мустаҳкамлайди ва рақобатбардошликни янада оширишга хизмат қилади.

Музокаралар давомида транспорт ва логистикадаги имкониятлар ҳақида ҳам фикр алмашилди. Лойиҳа Ўзбекистон етакчи ишлаб чиқарувчилари маҳсулотларини россиялик ҳамкорлар билан тўғридан-тўғри намойиш этиш, савдо ҳажмини кенгайтириш ва икки мамлакат ўртасида алоқаларни мустаҳкамлаш имконини беради. Бутунроссия миллий қурилиш сиёсати маркази бу жараёнда барча ташкилий, ахборот ва экспертлик йўналишларида ёрдам кўрсатади. 

Мулоқот якунида томонлар қурилиш материаллари ишлаб чиқариш технологияларини ҳамкорликда ривожлантириш, Ўзбекистон маҳсулотини Россия ва халқаро бозорларда илгари суриш, мутахассислар учун тажриба алмашиш ва малака ошириш дастурларини ташкил этиш, қўшма кўргазмалар ва тақдимотлар ўтказиш каби масалалар бўйича ўз мажбуриятларини белгилаб олди.

Н.Зиёдуллаева, ЎзА