Россияда мигрантларни назорат қилиш кучайтирилмоқда
Россия ички ишлар органлари миграция муддатини узайтирмаган хорижий фуқароларнинг мамлакатдан ўз вақтида чиқиб кетишини назорат қилади. Бу ҳақда Россиянинг «Sputnik» янгиликлар агентлиги хабар бермоқда.
12 октябрдан бошлаб хорижий давлатлар фуқаролари Россиядан чиқиб кетиши ёки ўзларининг ҳуқуқий ҳолатини тартибга солиши керак. “Россия Президенти Владимир Путин шу ҳақда тегишли фармонни имзолади”, дейилади хабарда.
Колуга вилояти ички ишлар вазирлиги бошқармасининг оммавий ахборот воситаларига маълум қилишича, полиция ходимлари қонунбузарларни қўлга олганда, уларни ўрнатилган амалдаги қонунчиликка биноан жавобгарликка тортиш чораларини кўради.
ЎзА