French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Россияда коронавирусга чалинган ҳарбийлар сони айтилди
12:00 / 2020-05-04

Хабарда Россия Федерацияси Қуролли кучларида коронавирус бўйича 3 майгача ёппасига амалга оширилган тест натижалари асосида 1254 ҳарбий хизматчининг вирус юқтиргани маълум бўлган.


Россия ҳарбийлари орасида 1254 кишида, ҳарбий олий ўқув юртларида таълим олаётган ҳарбийлар орасида 1228 кишида коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилди, дейилади мамлакат мудофаа вазирлиги сайтида эълон қилинган ҳарбий бюллетенда.

Хабарда Россия Федерацияси Қуролли кучларида коронавирус бўйича 3 майгача ёппасига амалга оширилган тест натижалари асосида 1254 ҳарбий хизматчининг вирус юқтиргани маълум бўлган.
Уларнинг 344 нафари Мудофаа вазирлигига қарашли касалхоналарда даволанаяпти, 375 киши ўзлари хизмат қилаётган қисмларда шифо топмоқда. Қолганлари фуқаро соғлиқни сақлаш тизимидаги касалхоналарга ётқизилган. Беморлар бир қисми уйда назоратга олинган, 157 киши тузалиб чиққан.

Шунингдек, хабарда таъкидланишича, олий ҳарбий ўқув юртларида таълим олаётган курсантлар орасида ҳам 1228 кишининг коронавирусга чалингани аниқланган.