Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Россияда гибрид двигателга эга дунёдаги биринчи самолёт кўринишидаги дрон яратилди
12:01 / 2021-04-16

Россиянинг ЗAЛA Aеро компанияси томонидан дунёда биринчи вазни оғир бўлмаган электр моторли ва ички ёниш двигателли гибрид электр станцияси билан жиҳозланган ЗAЛA 421-16Е5Г самолёти типидаги учувчисиз учар қурилма яратилди. Бу ҳақда ТAСС ахборот агентлиги хабар бермоқда.

ЗAЛA Aэро махсус лойиҳалари раҳбари Никита Хамитов янги аппаратнинг тақдимоти пайтида моторнинг хусусиятлари ҳақида тўхталиб ўтган.

"Биз дронлар синфида дунёда биринчи бўлиб ички ёниш двигатели ва электр моторини бирлаштирдик. Компания кетма-кет гибрид электр станцияли мослама ясади. Парвоз пайтида ички ёниш двигатели фақат асосий ёнувчи двигатель эмас, балки генератор ва буфер аккумулятор, шу жумладан, электр мотор сифатида ҳам ишлайди", — деди у.  

Таъкидланишича, бу турдаги гибрид электр станциясидан фойдаланиш дроннинг парвоз муддатини бошқа шунга ўхшаш аппаратларга (аналоглари) нисбатан сезиларли даражада оширади.  

“Бу қурилма орқали ҳудудда электрон разведка олиб бориш, уяли телефонлар ва уларнинг жойлашган жойларини аниқлаш, шунингдек, бир неча ўн километрлик масофадаги реле алоқаларини амалга ошириш мумкин", — деб қўшимча қилган Хамитов.

Маълумотларга кўра, ушбу учувчисиз ҳаво аппаратлари ишлаб чиқарилиши бошлаб юборилган ва аппаратларга мижозлардан таклифлар ҳам келиб улгурган.