Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Россияда буюк аллома Беруний таваллудининг 1050 йиллиги нишонланди
19:22 / 2023-09-06

Россия Федерацияси Свердловск вилояти Екатеринбург шаҳрида қомусий олим, бобокалонимиз Абу Райҳон Беруний таваллудининг 1050 йиллик юбилейи кенг нишонланди.

Мазкур тадбир “Урал - Ўзбекистон” дўстлик жамияти ватандошлар ташкилоти томонидан Екатеринбургдаги Миллатлараро кутубхона билан ҳамкорликда ташкил этилди.  

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ахборот хизматига кўра, тадбир Екатеринбург шаҳридаги “Дўстлик” маданият саройида ўтказилди. Унда алломанинг китоблари, ҳаёти ва ижодига оид материаллар, шунингдек, Ўзбекистон тарихи ва адабиётига оид китоблар кўргазмаси ташкил этилди.

Кўргазмадан сўнг маданият саройи катта залида маҳаллий аҳоли ва ўзбек санъаткорлари иштирокида концерт дастури тақдим этилди.

Н.Усмонова, ЎзА