Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Россияда 2020-2021 йилларда ЯИМ қанчага тушиши маълум қилинди
10:40 / 2020-05-10

2020-2021 йилларда Россияда ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ҳажми 7,1 фоизга пасайиши мумкин, дейди “Тараққиёт маркази” институти таҳлилчилари.


2020-2021 йилларда Россияда ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ҳажми 7,1 фоизга пасайиши мумкин, дейди “Тараққиёт маркази” институти таҳлилчилари.

“Дунё (жумладан Россия ҳам) эпидемиядан тез орада халос бўла олмайди. 2020 йилда дунё иқтисодиётида чуқур иқтисодий пасайиш кузатилади. Агар воқеалар ривожи шу сценарий бўйича давом этадиган бўлса, Россияда иқтисодий тушкунлик фақат 2022 йилга келиб тўхташи мумкин. Мамлакатнинг ялпи ички маҳсулоти эса 2020-2021 йилда 7,1 фоизга пасаяди“, — дейилади “Давлат ва бизнес ҳақида шарҳлар“, деб номланган ҳисоботда.

Мазкур сценарий Россияда ишсизлик кўрсаткичининг ҳам ўсишини назарда тутади. Масалан, бу кўрсаткич 2020 йилда 9,5 фоизни ташкил этса, 2021 йилга келиб 9,8 фоизни ташкил этади. Қолаверса, мамлакат иқтисодиётининг жуда секин тикланиши сабабли кейинги икки йилда ишсизлик юқори даражада сақланиб қолиши кутилмоқда. Буларнинг барчаси аҳоли даромадининг 2020 йилда 12,1 фоизга тушиб кетишига сабаб бўлади ва ушбу жараён кейинги йилда ҳам давом этади, дейилади ҳисоботда.