Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Россия “Whats App” эмас, миллий мессенжерни маъқул кўрмоқда
14:01 / 2026-02-13

“Financial Times” газетаси ёзишича, Россия фойдаланувчиларни миллий “Мах” мессенжерига йўналтириш бўйича бир неча ойлик уринишдан сўнг “Whats App”ни блоклади.

11 февраль куни расмийлар иловани "Роскомнадзор"нинг онлайн каталогидан олиб ташлади ва хизматга VPN кўмагисиз киришни самарали тарзда тўсиб қўйди. Бу қадам Москванинг хабар алмашиш ва давлат хизматларини бирлаштириш, кодсиз Махдан фойдаланишни рағбатлантиришга қаратилган саъй-ҳаракат натижасидир.

“Whats App” маъмурияти эса "100 миллиондан кўп россияликни хавфсиз алоқадан ажратишга уриниш орқага чекинишдир”, дея таъкидлаб, бу амалиёт "фойдаланувчилар хавфсизлигига таҳдид экани"ни эслатди.

Шунингдек, Россия “Facebook” ва “Instagram”ни ҳам чеклашда давом этмоқда, ҳатто мамлакатдаги энг машҳур хабар алмашиш иловаси – “Telegram”га тақиқни ҳам кучайтирмоқда. “Telegram” асосчиси Павел Дуров янги чораларни қоралаб, бундай ҳаракатлар эркинлик ва махфийликни чеклашига урғу берган.

С.Раҳимов, ЎзА