Россия вето қўйишга ҳақли эмас
Германия мудофаа вазири Кристина Ламбрехт Россия билан хавфсизлик бўйича музокара мураккаб кечиши ҳамда Москвада НАТОнинг масаласига вето қўйиш ҳуқуқи йўқлиги ва айни ҳолат альянс учун қизил чизиқ бўлиши ҳақида гапирди, дейилади «РИА Новости» хабарида.
“Бу ҳафта мулоқот ҳафтаси эди, яна музокаралар бўлади. Негаки, зиддиятни юмшатиш учун бор имкониятдан фойдаланишимиз лозим. Айни пайт биз ва америкаликлар аниқ изоҳладик: халқаро ҳуқуққа риоя этилиши шарт, шарқий қўшниларимиз суверенитети дахлсиз. Иттифоқчилик масаласига Россия вето қўйишга ҳақли эмас”, деди Ламбрехт Бундестагдаги чиқишида.