Россия вакили “G20” гуруҳи саммитида онлайн иштирок этиши мумкин
Япония Молия вазири Сюнъити Сузуки мамлакат парламенти йиғилишида Россия вакили “Катта еттилик”нинг навбатдаги вазирлар йиғилишида онлайн иштирок этишини қайд этди.
Вазирнинг навбатдаги “G20” саммитига раислик қилувчи Индонезия барча иштирокчи давлатларга таклифнома юборгани, анжуманда Россия молия вазири онлайн иштирок этишидан хабардорман” деган сўзлари “РИА Новости” хабарида иқтибос қилиб келтирилган.
Саммит 15-16 ноябрь кунлари Индонезиянинг Бали оролида бўлиб ўтади.