Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Россия ва Украина шу йил тинчлик келишувига эришиши мумкин
17:44 / 2024-01-29

Россия ҳам, Украина ҳам урушдан чарчаган ва шу йил охирида тинчлик музокарасини бошлаши мумкин. НАТО кучларининг Европадаги собиқ бош қўмондони Жеймс Ставридис шундай фикрда.

– Ўйлайманки, йил охиригача, эҳтимол АҚШдаги сайловдан сўнг эҳтимолий музокара учун вақт бўлади, – деган Ставридис. Унинг қўшимча қилишича, ҳозир ҳар икки томон қийинчиликни бошидан кечириб, бошқа томондан ёрдам олишга мажбур бўлмоқда ва фақат шу ҳолат музокарани бироз кечиктириши мумкин.

НАТОнинг собиқ вакили нуқтаи назари бўйича зиддият худди “Корея уруши каби якунланиши мумкин, яъни Россия Украинанинг маълум бир қисмини, Қримни, қуруқликдаги кўприкни назорат қилиши мумкин”.

– Бошқа томондан, Украина НАТОга қўшилади, деб ўйлайман, – давом этади Ставридис. – Менимча, йил давомида келишув режаси аёнлашади.

“The Hill” интернет нашри эслатишича, 2023 йил декабрда Жеймс Ставридис Украинага кўпроқ ёрдам беришга чақирган ва ушбу мамлакат олиб бораётган курашни “адолатли” деган.

Россия Федерацияси эса Украинага ён беришга тайёрлиги ҳақидаги хабарларни рад этмоқда. Аввалроқ, 26 январь куни Президент матбуот котиби Дмитрий Песков “Bloomberg” агентлиги тарқатган хабарни инкор қилди. Ўша ахборотда, гўёки, Кремль Вашингтонга музокарага тайёрлигини айтган, Украинанинг бетараф мақомга эга бўлиш талабини қабул қилиши, қолаверса, НАТОга аъзолик бўйича қарши даъвосидан воз кечиши мумкинлиги ҳақида яширин равишда сигнал юборгани келтирилган. “Йўқ, бу хабар нотўғри, мутлақо ёлғон”, - деган Песков.

“Bloomberg” исмини айтишни хоҳламаган суҳбатдош сўзларига кўра, Путин томонидан бу таклиф 2023 йил декабрь ойида америкалик юқори мартабали амалдорларга воситачи орқали етказилган.

Шу билан бирга, Путин сўнгги йилларда эгалланган, Украинанинг, қарийб, 18 фоизини ташкил этувчи ҳудудидан воз кечишга тайёр эмас, деб ёзган нашр.

Ахборотни шарҳлар экан, РФ етакчиси матбуот котиби Владимир Путин музокарага тайёрлигини бир неча бор, фақат мақолада келтирилгани каби эмас, балки Украинага нисбатан қўйилган талаблардан воз кечмаган ҳолда билдирганини таъкидлаган.