Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Россия ва Ўзбекистон "Агроэкспресс" қўшма лойиҳасини ишга туширади
15:45 / 2021-08-10

Лойиҳа доирасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари совутилган контейнерларда тезлаштирилган поездлар орқали мамлакатлар ўртасида ташилади.

Россия Федерацияси иқтисодий ривожланиш вазирининг ўринбосари Дмитрий Волвач хабар беришича, "Aгроэкспресс" рус-ўзбек лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда ва у яқин орада амалда татбиқ этилади.  

 – Ҳужжатни ўзбек томони якунлаб беради. Логистика коридорини ишга тушириш лойиҳасининг амалга оширилиши қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ўзаро етказиб беришни муттасил ошириш имконини беради. Келгусида маҳсулот етказиб берадиган контейнер поездларини жорий этиш ҳам режалаштирилган, – дейилади хабарда.  

 Лойиҳа учун божхона ва назорат хизматларининг ўзаро таъсири, тарифлар ва ҳаракатланувчи таркибни шакллантиришнинг техник шартларини мувофиқлаштиришни назарда тутадиган чора-тадбирлар режаси ҳам ишлаб чиқилган.  

 Иқтисодий тараққиёт вазирлиги матбуот хизматида кўрсатилганидек, Россия Озарбайжон билан ҳам шунга ўхшаш лойиҳани ишга тушириш устида иш олиб бормоқда.  

 Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг Жиззах вилоятида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг улгуржи ва логистика марказининг қурилиши бошланди, бу ҳам етказиб бериш ҳажмини оширишга ёрдам беради, – деди МAТК президенти Сергей Лисовский.  

 Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг биринчи ярмида мамлакатимиз Россияга 113,7 миллион AҚШ доллари миқдорида сабзавот ва мева экспорт қилган.