Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Россия ва Хитой Тинч океанида қўшма патрул ўтказмоқда
10:26 / 2022-09-15

Халқаро ҳарбий ҳамкорлик дастурини амалга ошириш доирасида Россия ҳарбий-денгиз флоти ва Хитой Халқ-озодлик армияси ҳарбий-денгиз кучлари кемалари Тинч океанида иккинчи қўшма патрулни ўтказмоқда, деб хабар берди РФ Мудофаа вазирлиги.

Россия ва Хитой экипажлари қўшма тактик манёври,  гуруҳ кемалари ўртасида алоқани ташкил этиш тизимини ишлаб чиқади. Амалий артиллерия отишмаси кўринишида машғулот ўтказилади, вертолётда парвоз уюштирилади.

Патрулнинг вазифаси Россия ва Хитой ўртасида денгиз ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, Осиё-Тинч океани минтақасида тинчлик ва барқарорликни сақлаш, денгиз ҳудудини кузатиш, шунингдек, икки давлат денгиз хўжалиги объектларини ҳимоя қилишдан иборат.

Россия ҳарбий-денгиз флоти ва Хитой ҳарбий-денгиз кучлари кемалари биринчи қўшма патрули 2021 йил 17-23 октябрь кунлари ташкил этилган. Кейин рус-хитой гуруҳи Цангар бўғози орқали ўтиб, денгизчилар бир неча машғулотлар ўтказди. Ҳамкорликда жами 1.7 минг денгиз мили босиб ўтилган.