Россия ва Хитой ракеталар учириш бўйича ҳукуматлараро келишувга эришди
Россия ва Хитой ўзаро бохабар тарзда баллистик ракеталар ва космик ракета-ташувчиларни учириш бўйича ҳукуматлараро келишувга эришди.
“REGNUM” бу ҳақда Россия мудофаа вазирлиги матбуот хизмати маълумотига таяниб хабар бермоқда.
“Биз мазкур жараёнга тегишли ва шу пайтгача амалда бўлган россия-хитой келишуви муддатини узайтириш бўйича давлатлараро ички расмий ишларни якунига етказдик”, деди Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Хитой мудофаа вазири Вэй Фэнхэ билан онлайн-учрашуви давомида.