French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Россия ва Хитой раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди
18:22 / 2022-02-04

Россия президенти Владимир Путин жума куни Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан учрашуви чоғида унинг мамлакати Хитой билан қўшимча 10 миллиард куб метр газ етказиб бериш бўйича янги шартнома имзолаганини маълум қилди.

Бундан ташқари, Путиннинг сўзига кўра, россиялик нефт ишлаб чиқарувчилари Хитой учун яхши таклифлар тайёрлаган.

– Нефтчиларимиз Хитойга углеводородни етказиб бериш бўйича янги ечимларни тайёрлади, – деди РФ президенти. Газ саноати ҳам олдинга яна бир қадам ташлади – мен Хитойга Россиянинг Узоқ Шарқидан йилига 10 миллиард куб метр газ етказиб бериш бўйича янги шартномани назарда тутяпман. Битимнинг имзоланиши Европада сўнгги ойларда газ нархи ошиб кетиши туфайли юзага келган энергетика инқирози даврига тўғри келди.

– Икки давлат 140 миллиард долларлик янги рекорд даражадаги товар айирбошлаш кўрсаткичига эришди, – деди Россия президенти ва бу товар айирбошлаш ҳажмини 200 миллиард долларга етказишдек юқори мақсад сари қадам эканлигини айтди.

Ўз навбатида Си Цзиньпин Путин билан учрашуви Россия – Хитой муносабатлари ривожига туртки беришига ишонч билдирди. – Дунё янги қўзғолон, ўзгаришлар даврига кирди ва инсоният кўплаб қийинчиликлар, инқирозларга дуч келмоқда, – деди Хитой давлати раҳбари. Унинг сўзига кўра, бундай шароитда Россия ва Хитой муносабатларни барқарор ривожлантириш учун тинимсиз саъй-ҳаракат қилиши, ўзларининг асосий манфаатларини ҳимоя қилишдек асл мақсадига содиқ қолишлари зарур.

– Бундан ташқари, Россия ва Хитой ўртасида сиёсий ҳамда стратегик ўзаро ишонч мустаҳкамланмоқда, – дейди Си Цзиньпин. Икки давлат раҳбарлари Пекинда 2022 йилги Қишки Олимпиада ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этишдан олдин музокара ўтказди. Учрашув 16 та ҳужжат, жумладан, бир нечта сиёсий ва стратегик режалар ҳамда 4 та тижорат шартномаси имзоланиши билан якунланди.